Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда коронавирус беморларига жой етмай қолди

Ҳиндистонда коронавирус беморларига жой етмай қолди

Фото: «Photo.boltai.com»

Ҳиндистонда коронавирусни юқтирганлар сони икки миллион кишидан ошди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети маълум қилган.

2,02 миллион кишида COVID-19 тасдиқланган. 41 585 киши ҳаётдан кўз юмди. Бутун мамлакат бўйлаб шифохонада жойлар, тиббий жиҳозлар ва ҳимоя воситалари етишмаслигидан шикоят қилишмоқда.

Ҳиндистон — бир неча миллион коронавирус ҳолати қайд этилган жаҳондаги учинчи давлат. АҚШда касалланганлар сони 4,8 миллион, Бразилияда эса 2,9 миллион кишидан ошган.

6 август куни Ҳиндистонда COVID-19 пневмонияси чақирган асоратлар туфайли ўлим сони бўйича рекорд қайд этилгани тўғрисида хабар бергандик. Кунлик ўлим сони биринчи марта 900 тадан ошганда — 918 нафар бемор вафот этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг