Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

Фото: Топор Live

Россия мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов пора олганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси телеграм-каналида хабар берди.

Кремл вакили Дмитрий Песков воқеа хабари Владимир Путинга етказилганини маълум қилди. Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам ўринбосари қўлга олинганини билади.

Иванов 2012 йилда Москва вилояти ҳукумати раиси ўринбосари этиб тайинланган. 2013–2016 йилларда — АО «Оборонстрой» («Мудофаақурилиш» АЖ) бош директори.

2016 йил майида президент фармони билан мудофаа вазирига ўринбосар этиб тайинланган.

Тимур Иванов 1 млн рублдан кам бўлмаган миқдорда пора олганликда гумон қилиняпти. Айби исботланса, 15 йилгача қамалиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг