238 марта сайловларда қатнашган эркак бир марта ҳам ғалаба қозона олмади
Ҳиндистон сиёсий номзод бўлган эркак сайловларда 238 марта қатнашган ва ҳеч қачон ғалаба қозонмаган, деб ёзади Oddity Central.
Падмаражан исмли эркак Тамилнаду штатида яшовчи 65 ёшли ишчи. У 30 йил давомида 238 та сайловда қатнашгани, рўйхатга олиш тўловларига минглаб доллар сарфлагани билан танилган. Ҳиндистонлик ҳеч қачон ғалаба қозонмаган, аммо ғалаба унга керак эмаслигини айтади.
«Барча номзодлар сайловларда ғалаба қозонишга интилади, лекин мен ундай эмасман», деди у.
Падмаражан ҳатто маҳаллий ҳокимиятда ҳам юқори лавозимга эга бўлиш имконияти йўқлигини тушунади. Бу одам ўз мисоли билан ҳар ким ўз номзодини қўйиши ва сайланиши мумкинлигини кўрсатмоқчи бўлади, дея ёзади ОАВ.
Одамларни илҳомлантириш ва уларни кундалик ҳаётларида қатъиятли бўлишга ўргатиш учун Падмаражан энди талабаларга чидамлилик ва муваффақиятсизликларни енгиш бўйича маърузалар ўқимоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter