Ҳиндистон пойтахтида ҳаво +47,8 даражагача қизиб кетди
Ҳиндистон пойтахти Деҳли ва унга туташ туманларда сўнгги кунларда +47,8 даражагача жазирама кузатилди. Бу ҳақда кеча, 20 май санасида India Today нашри хабар берди.
«Якшанба куни (19 май — таҳр.) симоб устуни бутун Ҳиндистон бўйлаб камида 8 та жойда +47 даражага етди ёки ошиб кетди. Деҳлидаги Нажафгарҳада эса +47,8 даража қайд этилиб, бу туманни сўнгги уч кунда икки марта мамлакатдаги энг иссиқ жойга айлантирди», — деб ёзди нашр.
India Today маълумотларига кўра, +47 даража ва ундай юқори ҳарорат Харяна, Датиа, Уттар-Прадеш ва Жхансида ҳам кузатилган.
Ҳиндистон метеорология департаменти жазирамадан одамларни огоҳлантириб, қуёш нурларидан ҳимояланиш, кўчага пахтали оқиш тусдаги кийимларда чиқиш, соябонлардан фойдаланишга чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter