Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гватемалада вулқон портлади, 25 киши ҳалок бўлди

Гватемалада вулқон портлади, 25 киши ҳалок бўлди

Фото:«AP»

Гватемалада «Фуэго» вулқонининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 кишига етган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ вулқондан 7 киши ҳалок бўлгани, 300 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди.

«RBC Noticias» телеканалининг маълум қилишича, вулқондан жабрланган 653 киши вақтинчалик бошпана топган, 378 киши Эскуинтла, 275 киши эса Сакатепекесе департаментига жойлаштирилган.

Сўнгги йилларда отилган энг кучли вулқон чўғи ва кули 10 километр юқорига кўтарилмоқда. Кул шамол йўналишига қараб соатига 40 километр тезликда тарқалаяпти.

Гватемала ҳукумати бир нечта аҳоли пунктида хавфнинг энг юқори даражасини эълон қилди.

«Фуэго» фаоллашгани туфайли мамлаатдаги «Аурора» халқаро аэропорти ёпиб қўйилган.

Фожиа мамлакатдаги 16,6 миллион кишидан 1,7 миллион нафарига салбий таъсир кўрсатди.

Қўшни мамлакат – Мексика президенти Энрика Пенья Ньето гватемалаликларга ҳамдардлик билдириб, табиий офат оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришга шайлигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг