Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грециядаги ўрмон ёнғинлари сабаби аниқланди

Грециядаги ўрмон ёнғинлари сабаби аниқланди

Фото: «РИА Новости»

Греция пойтахти Афина шаҳри яқинида содир бўлган ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 83 кишига етди. Пендел шаҳар мэри Стержю ёнғинга электр энергияси кабелининг узилиши сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

«Табиий офатга Дау тоғида энергия линиясидаги кабелларнинг узилиши сабаб бўлган», – деган Пендел шаҳар мэри Димитрис Стержю.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мати мухториятида ёнғиндан яраланган ва пойтахт шифохонасига келтирилган 73 ёшли кишининг вафот этиши билан ҳалок бўлганлар сони 83 нафарга етганини, жароҳатланганлар эса 150 дан зиёдлигини маълум қилди. Аввалроқ ёнғин сабабли 79 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар қилган эдик

Греция матбуотининг ёзишича, ҳукумат ҳалок бўлганлар сонининг ортишидан ташвишда. Ёнғин ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти. Юздан ортиқ киши бедарак йўқолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг