Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал исиш акулаларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин

Глобал исиш акулаларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин

Глобал исиш акулалар популяциясига таҳдид солмоқда. Иқлим ўзгариши натижасида ҳали тухумда бўлган акула болалари йиртқичларга қарши ҳимоясиз. Манчестер университети олимлари хулоласи Phys.org сайтида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар сув ҳарорати кўтарилиши туфайли тухум узоқ вақт ҳаракат қилолмай қотиб қолиши мумкинлигини таъкидламоқдалар. Бу ёш акулаларни йиртқичлар ва йирик балиқларга қарши анча заифлаштиради. Сувни атиги беш даражага қиздириш йиртқичларга қарши ҳимояланишни етти марта камайтиради.

Олимларнинг фикрига кўра, вақтинчалик совиш ҳайвонларнинг жон сақлаб қолишлари учун муҳим жараёндир. Ҳарорат назорат қилинмаса, иқлим ўзгариши акула сонининг кескин камайишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг