Германияда номаълум кишилар суриялик муҳожирни калтаклашди
Германиянинг Висмер шаҳрида уч нафар номаълум кимса суриялик муҳожирни калтаклади, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Ҳодиса 29 август куни кечки пайт содир бўлган.
Икки нафар ҳужумчи 20 ёшли муҳожирнинг юзига, учинчи кимса эса занжир билан унинг елка ва қовурғасига урган. Муҳожир ерга йиқилгач, уни тепкилашган. Жабрланувчининг бурни синиб, гематомалар юзага келган.
Таъкидланишича, безорилар немисча гаплашишган.
Айни дамда полиция уларни қидиряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter