Германияда Меркель портрети акс этган олтин тангалар чиқарилди
Германияда канцлер Aнгела Меркелнинг 16 йиллик даври тугаганини хотирлаш мақсадида сиёсатчи тасвири туширилган соф олтиндан тангалар чиқарди, дея хабар берди «РИA Новости».
Тангалар ва қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчи онлайн-дўконлар 50 еврога эсдалик совғани таклиф қилишмоқда. Танга 999 каратли олтиндан тайёрланган, вазни 0,58 г, ўлчами 12,5 мм.
Нодир танганинг эгалари кам бўлади — у 5 минг нусхада зарб қилинган. Эсдалик совғада Меркель мамлакатни бошқарган йиллар қайд этилган — 2005 йилдан 2021 йилгача.
Таъкидлаш жоизки, Aнгела Меркелнинг мухлислари Германияда бозорга яқинда кириб келган сиёсатчи шаклидаги ўйинчоқларни, шунингдек канцлер боши кўринишидаги марципанларни харид қилишлари мумкин.
26 сентябрда Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Aнгела Меркель ўз номзодини илгари сурмаган. CSU ҳукмрон партияси Aрмин Лашет томонидан тақдим этилган. Бироқ, сўров натижаларига кўра, Олаф Шольц бошчилигидаги социал-демократлар ҳали ҳам сайловолди пойгасида олдинда боришмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter