Германия Россиянинг йирик «қора бозори»ни ёпди ва $25 млн.ни мусодара қилди
Расмий Берлин «даркнет»даги рус тилида фаолият олиб борувчи «Hydra Market»ни ёпди ва 25 миллион долларлик биткоин (БТК)ни мусодара қилди.
Федерал полиция у ерда 17 миллион мижоз ва 19 000 сотувчи аккаунтларини аниқлаган. Баёнотга кўра, «Hydra Market» дунёдаги ноқонуний бозорлар орасида энг юқори савдо ҳажмига эга эди. Тергов маълумотларида «Hydra Market»нинг 2020 йилда 1,35 миллиард доллар даромад олгани қайд этилган.
Тергов 2021 йил август ойида бошланган ва унда АҚШ расмийлари ҳам иштирок этган, дейди немис полицияси ўз баёнотида.
2015 йилдан бери фаолият юритиб келган «Hydra Market» дунёдаги энг йирик даркнет бозорларидан бири эди.
Маълумот ўрнида, «Даркнет» 70-йилларда хавфсизлик мақсадида АРПАНЕТ (ҳукумат томонидан асос солинган, Интернетга айланган ҳарбий/академик тармоқ)дан ажратилган тармоқларни белгилаш учун яратилган. Ҳозирда унга фақат маълум дастурий таъминот, конфигурациялар ёки авторизация билан кириш мумкин. Бу орқали қора бозор, ноқуний савдо каби ҳаккерлик ишлари олиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter