Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия президенти Олаф Шолцни «бўшатди»

Германия президенти Олаф Шолцни «бўшатди»

Фото: Reuters

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер расман бўшатиш тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиб, Олаф Шолц бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси ваколатларини тугатди. Бироқ, ТАСС хабар беришича, канцлер ва ҳукумат аъзолари янги коалиция шаклланишига қадар ўз вазифасини бажаришда давом этади.

Маросим Берлиндаги Белвю саройида бўлиб ўтди. Штайнмайер ҳукуматга COVID-19 пандемияси, Украинадаги низо, Исроил-ҲАМАС уруши каби инқирозлар шароитидаги фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Германияда ўтган парламент сайловида энг кўп овозни 69 ёшли Фридрих Мерц бошчилигидаги CDU/CSU партияси (христиан-демократлар ва христиан-социалистлар консерватив блоки) тўплаб ғалаба қозонган эди. Энди у ҳукмрон коалицияни шакллантиришига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг