Ғалаба куни Нурсултонда ҳарбий парад ва мушакбозлик ўтказилмайди
Нурсултон маданият бошқармаси Ғалаба куни ва Қозоғистон қуролли кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан пойтахтда мушакбозлик ўтказилмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Zakon.kz»
Май байрамларида пойтахтда 40 дан зиёд тадбирлар белгиланган, хусусан, 9 май куни уруш қурбонлари ёдгорликларига гулчамбар ва гуллар қўйилади, спектакллар ва концертлар, цирк дастурлари, анъанавий енгил атлетика мусобақалари ўтказилади, дейилади хабарда.
Барча тадбирлар, жумладан, «Ўлмас полк» акцияси онлайн-форматда, санитария-эпидемия талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.
9 май куни ҳарбий парад ҳам ўтказилмайди. Қозоғистон мудофаа вазирлиги муносабат билдиришича, бюджет пулларини иқтисод қилиш, бошқа ечимини кутиб турган вазифалар борлиги учун шундай қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter