Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурсултон яна Остона бўладими?

Нурсултон яна Остона бўладими?

Фото: РБК

«Янги Қозоғистон» партияси депутатлари пойтахт Нурсултонга олдинги номи — Астана (Остона)ни қайтаришни сўрашди.

«Одам тириклигида унинг исми билан шаҳар номланишини нотўғри деб ҳисоблаймиз, қолаверса, халқ пойтахтнинг янги номини қабул қилмади. Шунинг учун ўз вақтида Биринчи президент (Нурсултон Назарбоев — таҳр.) таклиф қилган аввалги ном — Остонани пойтхатга қайтарсак тарихий адолатдан бўларди. Ушбу қарор билан ҳам Биринчи президентнинг мамлакат бош шаҳри шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси, ҳам фуқароларимизнинг талаб-истаклари инобатга олинган бўларди», — дейилади депутатлар таклифида.

Остона номи 2019 йилда Биринчи президент Нурсултон Назарбоев истеъфога чиққанидан сўнг, ҳозирги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таклифи билан Нурсултонга ўзгартирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг