Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Францияда мансабдорларнинг TikTok иловасидан фойдаланиши тақиқланди

Францияда мансабдорларнинг TikTok иловасидан фойдаланиши тақиқланди

Францияда мансабдорларга TikTok, Netflix каби кўнгилочар иловалардан фойдаланиш, шунингдек, Candy Crush ўйнаш тақиқланди.

Ҳукумат тақиқи вазирлик ва идораларнинг икки ярим миллиондан зиёд ходимлари хизмат телефонига татбиқ этилади. Ушбу чеклов киберхавфсизлик хатари билан изоҳланган.

Politico нашри бир неча кун аввал Франция парламенти аъзоларига АҚШнинг WhatsApp, Signal каби мессенжерлари, шунингдек, Павел Дуров асос солган Telegram иловасидан фойдаланмаслик тавсия этилгани ҳақида хабар берган эди.

Бунга қадар Буюк Британия, Канада ҳукуматлари расмий мулозимларга Хитойнинг TikTok иловасини ўчириб ташлаш талабини қўйганди. Март ойида бошида Европа Иттифоқи бошқарув идоралари тизимида ҳам шундай тақиқ жорий этилди.

АҚШ Конгрессига ҳам TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳаси тақдим этилган. Лойиҳа тайёрланишига мазкур иловадан америкаликларга нисбатан жосуслик қилиш, уларнинг шахсий маълумотларини йиғиш ва дезинформация тарқатишда фойдаланиш хавфи сабаб бўлган.

Пекинда жойлашган ByteDance ширкати тасарруфидаги TikTok платформасидан Хитой ҳукумати жосуслик мақсадида фойдаланмоқда деган тахмин мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг