Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари ўсиши мумкин

Европанинг коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари ўсиши мумкин

Халқаро экспертлар фикрича, «oмикрон» штаммининг BQ.1 ва BQ1.1 субвариантлари келгуси ой ўрталаридан декабрь ойи бошига қадар Европанинг камида бешта давлатида доминантга айланади. Шу сабабли кейинги ҳафтадан CОVID-19га чалиниш ҳолатлари ушбу минтақада ўсиши мумкин.

Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази хулосасига кўра, дастлабки лаборатория тадқиқотлари BQ.1 иммунитетга осон «чап бериш» хусусиятига эга эканлигини тасдиқлади.

Бироқ мазкур мутация бошқа минтақаларда ҳам кенг тарқалиши ҳақида ҳозирча етарли асослар мавжуд эмас. Чунки айни пайтда жаҳонда «oмикрон»нинг BА.4 ва BА.5 версиялари етакчилик қиляпти.

Шунга қарамай, коронавирусга қарши эҳтиёткорлик шарт. Айниқса, 60 ёшдан ошган, ёндош касалликларга чалинган  ва иммунитети заиф кишилар, қолаверса, ҳомиладор аёллар биринчи навбатда эмланишлари зарур.

Таҳлилларга кўра, BQ.1 ва BQ1.1 ҳозир Франция (19 фоиз), Бельгия (9 фоиз), Ирландия (7 фоиз), Нидерландия (6 фоиз) ва Италияда (5 фоиз) кенг тарқала бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг