Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда мотам эълон қилинди

Эронда мотам эълон қилинди

3 январь куни тушдан кейин Кермон шаҳридаги қабристонда содир этилган терактдан сўнг расмийлар Эронда мотам эълон қилди.

Маҳаллий IRNA нашрига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймоний  вафотининг тўрт йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимида содир этилган портлашлардан 103 киши ҳалок бўлган ва 188 киши яраланган.

Кирмон вилояти расмийларига кўра, уч кунлик мотам эълон қилинган.

Эрон президенти Иброҳим Раиси қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва барча расмийларни «жабрланганларга зудлик билан ёрдам беришга» чақирди. Шунингдек, у «бу қўрқоқлик ҳаракатининг айбдорлари тез орада аниқланиб, жазоланиши»га ишонтирди.

2024 йил 3 январ куни қабристонга кираверишда қолдирилган қопларга иккита портловчи мослама ўрнатилган. Улар масофадан туриб фаоллаштирилган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ушбу ҳужумни кескин қоралади ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди. АҚШ расмийлари воқеага алоқадорлигини рад этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг