Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлди

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлди

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ассоциацияга аъзо давлатлар қаторига кириши расман эълон қилинди.

Эрон давлатлараро ассоциациянинг тўққизинчи аъзоси бўлди. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эроннинг ташкилотга аъзо бўлиш мажбурияти тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

Маълумот учун, ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб ташкилот таркибига олтита давлат – Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган. 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга қўшилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг