Трамп Эрон президенти билан учрашмаслигини маълум қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан учрашиш унинг режасида йўқлигини маълум қилди.
«Талабларга қарамасдан, менда Ҳасан Руҳоний билан учрашиш режаси йўқ. Эҳтимол, келажакда бирор кун учрашиб қолармиз. Эшитишимча, у ажойиб инсон экан», – деб ёзган Трамп «Twitter»да.
Аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Теҳрон Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан БМТ Бош Ассамблеяси саммити доирасида учрашишини сўраганини маълум қилган эди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги эса ушбу маълумотни рад этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter