Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон Покистон ҳудудига ракета зарбаларини берди

Эрон Покистон ҳудудига ракета зарбаларини берди

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳаво ҳужуми оқибатида икки бола ҳалок бўлгани ва уч нафари яраланганини маълум қилди, деб ёзади The Guardian.

Покистон ҳукумати Теҳроннинг Исломободдаги бош дипломатини «ўз ҳаво ҳудудининг асоссиз равишда бузилиши»га норозилик билдириш учун чақиртирди. Вазирлик зарбалар ҳақида қўшимча маълумот бермади, бироқ Покистон ижтимоий тармоқлари ракета ва учувчисиз қурилмалар икки давлат ўртасидаги 1000 километрлик чегарада жойлашган Балужистон вилоятини нишонга олганини айтди.

Эронда зарбалар «Жайш ал-Адл» гуруҳи базаларига қаратилгани хабар қилинган, бироқ Эрон матбуотида ҳужум ҳақидаги ҳаволалар тезда ўчирилган.

Эрон ва Покистон ўртасида узоқ вақтдан бери кескин муносабатлар мавжуд бўлиб, бунга асосан чегара ҳудудидаги жангари гуруҳларнинг фаолияти сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг