Эркакларни йўлдан урган порахўр ҳоким аёл 13 йилга қамалди
Хитойнинг Гуйчжоу вилояти губернатори ва партия котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган 52 ёшли Чжон Ян 13 йилга қамалиб, 1 млн юан (140 минг доллар) жаримага тортилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Раҳбар аёл қўл остидаги 58 нафар эркак билан ишқий муносабатларда бўлганликда ва 60 млн юан (8,5 млн доллар) пора олганликда айбли деб топилди.
Чжон Ян лавозимидан фойдаланиб мунтазам пора олиб келган, эвазига давлат инвестициялари ниқоби остида айрим компанияларга устунлик бериб келган.
Коррупциядан ташқари, у қўл остидаги эркакларни йўлдан уриб келган. Айримлар шахсий манфаат учун, баъзилар эса қўрққанидан бу ишга рози бўлган, дейилади хабарда.
Узоқ йил қамоққа равона бўлган ва катта жаримага тортилган Чжон Ян коммунистик партия сафидан ҳам ҳайдалиб, барча давлат лавозимларидан четлатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter