Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Елизавета II — мутлақ рекордга икки йилдан озроқ қолди

Елизавета II — мутлақ рекордга икки йилдан озроқ қолди

Фото: «Фокус»

Британия қироличаси Елизавета II узоқ ҳукмронлик қилиш бўйича тарихдаги иккинчи монархга айланди. У 70 йил ва 126 кун ҳукмронлик қилган (1927–2016 йиллар) Таиланд қироли Пумипон Адулядет (Рама IX)нинг кўрсаткичини янгилаб, рўйхатда бир поғона кўтарилди.

Мутлақ рекордни янгилаб, биринчи бўлишдан эса 96 ёшли инглиз қироличасини икки йилдан камроқ вақт ажратиб турибди. Франция қироли Людовик XIV (1638–1715 йиллар) 72 йил ва 110 кун ҳукмронлик қилган.

2015 йил сентябрида Елизавета II тахтда ўтириш давомийлиги бўйича британ қироличаси Виктория (1819–1901 йиллар)нинг рекордини янгилаганди.

Елизавета шундоқ ҳам кўплаб рекордларни ўрнатиб қўйди: ҳозирги давлат раҳбарлари орасида энг ёши улуғи, аёл монархлар орасида энг узоқ вақт тожни бошида кўтариб юргани.

Елизавета II қироличалик даврида 100 дан зиёд мамлакатга ташриф буюрган, 21 мингдан ортиқ тадбирда қатнашган. 4 мингта қонунга қироллик санкциясини берган, Лондонга давлат ташрифи билан келган 112 нафар давлат раҳбарини қабул қилган. Унинг ҳукмронлиги даврида Буюк Британияда 14 нафар бош вазир, АҚШда 14 нафар президент алмашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг