Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электрдаги тинмай узилишлар туфайли ЖАРда «миллий офат режими» жорий этилди

Электрдаги тинмай узилишлар туфайли ЖАРда «миллий офат режими» жорий этилди

Сирил Рамафоса.

Фото: Flickr

9 феврал куни президент Сирил Рамафоса Жанубий Африка Республикасида «миллий офат режими»ни эълон қилди. SABC хабарига кўра, мамлакат энергия инқирозига учраган.

Президент икки палатали парламентнинг қўшма йиғилишида ўз халқига мурожаат йўллади.

«Энергия инқирози туфайли мамлакатда миллий офат режими жорий этилади... Бутун ҳукуматнинг бош вазифаси — энергия хавфсизлигини тиклашдир», — деди Рамафоса.

Таъкидланишича, энергия инқирози мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмалари учун «экзистенциал (ҳал қилувчи аҳамиятга эга) таҳдиддир».

«Мамлакат бутун жамиятни қамраб олган оғир энергетика инқирозига учради... Ҳукумат аввалига электр узилишлари давомийлигини қисқартириш, кейин батамом йўқ қилиш устида ишламоқда», — ахборот берди ЖАР президенти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг