Экологлардан огоҳлантириш: дунё бўйлаб табиий фалокатлар сони ортмоқда
2000 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда дунёда 11 мингдан ортиқ ноқулай об-ҳаво ҳодисалари қайд этилган, натижада деярли 480 минг киши ҳалок бўлган. Ушбу вақт ичида кўрилган моддий зарар 2,56 трлнни ташкил этмоқда.
Germanwatch экологик ташкилоти мутахассислари томонидан «Экстремал табиий ҳодисалар сонининг кўпайиши иқлим ўзгаришига бевосита боғлиқ», дея хулоса қилинган бўлиб, ташкилотнинг анъанавий иқлим хавфининг глобал индекси (KRI) «2019 йил тарихга даҳшатли бўронлар йили сифатида кирди», дея таъкидланди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ривожланаётган мамлакатлар бўрон, сув тошқини ёки қурғоқчилик каби табиий офатларга айниқса заиф бўлиб қолмоқда. Аммо ривожланган мамлакатларда ҳам табиий офатларнинг зарари ўсиб бормоқда.
Рейтингга кўра, 2019 йилда Мозамбик, Зимбабве ва Багама ороллари табиий офатладан кўп жабрланган бўлса, кучли ўнликка Япония, Малави, Афғонистон ва Ҳиндистон ҳам киритилган. Мозамбик, Зимбабве ва Малавига Ҳинд океанининг ғарбий қисмидаги рекорд даражадаги энг вайронкор циклон - Идаи тропик циклони таъсир қилгани айтилмоқда. Уч мамлакатда жами 1100 дан ортиқ одам вафот этган ва умумий зарар 6 миллиард доллардан ошиб кетган.
20 йил ичида ярим миллионга яқин қурбон
Сўнгги 20 йил ичидаги (2000-2019) об-ҳавонинг кескин таъсирини кўриб чиқадиган узоқ муддатли индексда энг кўп Пуэрто-Рико, Мянма ва Гаити зарар кўрган. Улардан кейинги ўринларда Филиппин, Мозамбик ва Багама ороллари жойлашган.
Германия ушбу кўрсаткич бўйича 18-ўринни эгаллаган. Germanwatch маълумотларига кўра, Германияда 20 йил ичида 10,7 мингдан зиёд киши табиий офатлар қурбонига айланган, асосан ҳаддан ташқари иссиқ ва иқтисодий йўқотишлар йилига ўртача 3,54 миллиард евро зарар келтирган.
Умуман олганда экологларнинг таъкидлашича, 2000 йилдан 2019 йилгача, дунё бўйлаб 11 мингдан ортиқ табиий офат рўйхатга олинган, натижада деярли 480 минг киши ҳалок бўлган. Ушбу вақт ичида моддий зарар 2,56 триллион АҚШ долларини (2,1 триллион евро - таҳр.) ташкил этган.
Узоқ муддатли индексда табиий офатларга энг заиф бўлган ўнта мамлакатнинг саккизтаси жон бошига кам даромад келтирадиган мамлакатлар гуруҳига киради. Аммо тадқиқот муаллифлари 2019 йилги кўрсаткич бўйича Япониянинг тўртинчи ўринни эгаллаши ва Германиянинг индекс бўйича энг яхши 20 мамлакат қаторига кириши шундан далолат берадики, ривожланган давлатлар ҳам экстремал табиий ҳодисалар қурбонига айланмоқда, дея қайд этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter