Эчки полициячиларга жиноятчини тутишда ёрдамлашди
АҚШда эчки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига жиноят содир этишда гумон қилинган эркакни қўлга олишда ёрдам берди. Бу ҳақда Fox News нашрига асосланиб Мир24 маълум қилди.
Қайд этилишича, Дэвид Парнелла исмли шериф ўринбосари шериги Скотт Баркер билан бирга оилавий зўравонликда айбланаётган эркакнинг уйига келган. Гумонланувчи полиция бўлимига бориши кераклигини тушунгач, қочишга ҳаракат қилган.
Полиция эркакни таъқиб қила бошлаган. Бирдан уларга қўшни уйдан бир эчки қўшилган. Ҳайвон гумонланувчини ўрмонга қочганида ҳам қувиб, таслим бўлишга мажбурлаган.
«Баъзида ёрдам ҳар хил шакл ва вазиятда келади», — дея таъкидлаган полиция ходимлари журналистларга.
Қочқин ҳибсга олинганидан кейин эчкига миннатдорчилик билдирган ҳолда эгасига қайтарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter