Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат шаҳри номи айтилди: у Европа ё Америкада эмас

Дунёнинг энг қиммат шаҳри номи айтилди: у Европа ё Америкада эмас

Хитойнинг Шанхай шаҳри 2020 йилда дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади ва Токиодан ўтиб кетди.

Шанхай аввалги рейтингларда етакчилик қилган Гонконгни учинчи ўринга туширган. Бу рейтинг Julius Baer банк компаниясининг дунё фаровонлиги тўғрисидаги ҳисоботидаги маълумотларга асосланиб тузилган. 

Julius Baer дунё минтақалари орасида Осиёни энг қиммат деб атаган. Шарқий мамлакатлар муваффақиятининг сабабларидан бири пандемиядан кейин иқтисодиётнинг тез тикланиши бўлган.

Компаниянинг таъкидлашича, AҚШ ва Европадан фарқли ўлароқ, бадавлат Осиё давлатларида «COVID-19 эпидемияга айланмаган».

Шунга кўра, Шанхай энг қиммат шаҳарга айланди, чунки 2020 йилда бу ерда нархлар ўртача олти фоизга ошди, Гонконгда эса нарх ўзгармади. Шунингдек, Шанхайда авиабилетлар бизнес-классда 82 фоизга, меҳмонхоналар эса 15 фоизга ошган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг