Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шанхайда локдаун янада кучайтирилди

Шанхайда локдаун янада кучайтирилди

Фото: «Интерфакс»

Хитойнинг Шанхай шаҳрида SARS-CoV-2 янги вируси тарқалишига қарши локдаун жорий этилганди. Энди ушбу карантин қоидалари янада кучайтирилмоқда, деб ёзди «The Guardian».

Шанхайда 24 млн киши истиқомат қилади.

Энди вирус энг кам тарқаган ҳудудларда ҳатто COVID-19 билан касалланмаганлар ҳам шаҳарда эркин ҳаракатланишлари мумкин эмас. Бундан ташқари, шаҳар раҳбарияти аҳолининг катта қисми учун ҳар куни коронавирус бўйича тестдан ўтказишни йўлга қўйди.

«Мақсадимиз — имкон қадар тезроқ шаҳарда COVID-19нинг нулинчи даражасига эришиш», — дейилади Шанхай ҳукумати мурожаатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг