Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шанхайда сўнгги икки йил ичидаги энг йирик «локдаун» эълон қилинди

Шанхайда сўнгги икки йил ичидаги энг йирик «локдаун» эълон қилинди

Фото: Reuters

Хитойнинг Шанхай шаҳрида COVID-19 коронавируси авж олиши фонида, душанба куни охирги икки йилдаги энг йирик «локдаун» бошланди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Қайд этилишича, Шанхайдаги «локдаун» икки босқичда амалга оширилади. Бу 2019 йилда коронавирус аниқланган Ухандаги ҳолатдан кейинги Хитойдаги энг «қаттиқ локдаун» бўлади.

Биринчи босқичда Шанхайнинг Пудун иқтисодий ҳудуди ва унинг атрофи душанбадан жумагача ёпилади. Иккинчи босқич жума кунидан бошланади ва Шанхайнинг марказий қисми ёпилади.

Ушбу «локдаун»да аҳоли уйларини тарк эта олмайди. Барча офислар, дўконлар ва ресторанлар ёпилади, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади. Фақатгина ўта муҳим корхоналар фаолиятини давом эттиради. Шунингдек, шаҳарда COVID-19 учун оммавий тестлар ўтказилади.

Ўтган ҳафтада шаҳарнинг кўплаб жамоа масканлари коронавирус авж олгани сабабли ёпилган эди. Жумладан, ўтган ҳафтада Шанхай расмийлари Диснейлендни ёпди, Tesla заводида ҳам ишлаб чиқариш тўхтататилди.

Якшанба куни Шанхайда 3500 га яқин одамда коронавирус аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг