Дунёнинг энг «пунктуаль» авиакомпанияси аниқланди
«Аэрофлот» (Россия) 2019 йил якунларига кўра, дунёдаги энг пунктуаль, яъни йўловчиларини вақтида манзилига етказиб қўйган авиакомпания, Москвадаги «Шереметьево» халқаро терминали эса жаҳондаги энг аниқ ишловчи аэропорт деб топилди. Бу ҳақда «Cirium» компанияси таҳлилларига асосланиб «Daily Mail» хабар берди.
Иккинчи ўринда — «All Nippon Airways» (Япония), учинчи — «Delta Air Lines» (АҚШ).
2019 йилда «Аэрофлот»нинг 86,7 фоиз, «All Nippon Airways»нинг 86,6 фоиз, «Delta Air Lines»нинг 85,7 фоиз парвозлари вақтида амалга ошган.
Тўртинчи ўринда — Бразилиянинг «Azul» (83,5 фоиз), бешинчи ўринда — «Japan Airlines» (82,2 фоиз) компаниялари.
«Шереметьево»дан белгиланган рейсларнинг 95,01 фоизи вақтида учиб кетган, кейинги ўринларда хитойликлар: «Guangzhou Baiyun International» (92,52 фоиз) ҳамда «Shanghai Pudong International (91,04 фоиз).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter