Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат 20 та аёллар сумкаси. 3,8 миллион долларга сумка олармидингиз?

Дунёдаги энг қиммат 20 та аёллар сумкаси. 3,8 миллион долларга сумка олармидингиз?

Тиниб-тинчимас дизайнерлар йилдан-йилга ҳар хил турдаги сумкаларни яратади-ки, кўриб бошингиз айланиб кетади, пули ҳам отнинг калласидек. Аммо аёллар барибир сотиб олаверади. Хўш, дунёдаги энг қиммат сумкалар билан танишишни хоҳлайсизми? Унда кетдик!

 Тунги олмос сумкаси

4517та олмосни ўзида жамлаган ушбу сумка романтикани хуш кўрадиган аёллар учун ишлаб чиқарилган. Оғирлиги 381,92 карат, 105 та сариқ, 56 пушти ва 4365 та рангсиз олмосдан ташкил топган. 10 нафар юқори малакага эга ҳунармандлар ушбу гўзалликни яратиш учун тахминан 8800 соат вақт сарфлашган. Гиннеслар рекорди китоби ҳам айнан ушбу сумкани энг қимматбаҳо сумка эканлигини тасдиқлаган. Муавад 1001 тунги олмос сумкаси жаҳонга машҳур заргар Роберт Муавад томонидан 3,8 миллион долларга баҳоланган.

 Олтин атиргул сумкаси

Ушбу ҳашаматли сумка Ҳермес модалар уйи томонидан ва дизайнер, заргар Пер Ҳарди билан ҳамкорликда дунё бўйича атига 12 та нусхада ишлаб чиқарилган. Ажойиб деталли ушбу сумка тимсоҳ терисини эслатади. Унда 1160 га яқин олмос бор. Лекин ҳажми жуда ҳам кичкина, ҳатто битта кўзойнак ҳам сиғмайди. Шунга қарамасдан нархи дизайнер томонидан 2 миллион доллар қилиб белгиланган.

Ҳермес бренди сумкаси

Ҳермес бренди сумкаси япон дизайнери Гинза Танака томонидан яратилган. Ушбу ҳашаматли сумка 2000 та ялтироқ олмос билан безатилган. Унинг қиймати 1,9 миллион долларни ташкил қилади.

«Клеопатра Cлутч» сумкаси

Ушбу сумка Шимолий Италиядаги малакали ҳунармандлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. Табиий пушти, кўк олмос ва бошқа қимматбаҳо  ноёб тошлар билан безатилган. Тошлар мукаммал тарзда жойлаштирилган. Ушбу ҳашаматли сумка 400 000 доллар туради.

Нил тимсоҳи сумкаси

Ушбу сумка дунёда энг кам учрайди. Буларнинг барчаси дизайннинг ажойиб мато материаллари билан ноёб аралашмаси туфайлидир. Нил тимсоҳи сумкаси улуғвор ва ажойиб қорли Ҳимолойларга жуда ўхшаш градацияга эга. Ушбу сумка 468 000доллардан қиммат туради.

Фучсиа сумкаси

Ҳермес Биркин сумкалари мукаммаллик билан рақобатлашаётганга ўхшайди. Ушбу фучсиа сумкаси қараганингиздан сўнг порлайди. Ушбу дизайнер сумкаси 18 каратли оқ олтин ва олмос билан ишланган. Фучсиа сумкаси 1,72 миллион долларга баҳоланган.

Тимсоҳ терисидан яна битта сумка

Ушбу сумка Ҳермеснинг яна бир ажойиб ижоди бўлиб, инсоният кўрган энг қиммат сумкалардан биридир.

 У қизил рангда бўлганлиги учун ажралиб туради ва диққатни тортади. Унинг нархи 203 150 долларни ташкил қилади.

Мовий тимсоҳ Ҳермес Биркин сумкаси

Ушбу Мовий тимсоҳ Ҳермес сумкаси мутлақо экзотикдир. Мовий ранг – бу шунчаки мукаммаллик. Ҳатто уни дунёдаги энг машҳур ва ҳашаматли сумкалардан бири эканлигини аёллар тан олишган.

У дунёдаги энг қиммат 10 та қимматбаҳо сумкалар қаторига киради, нархи 185 250 доллар.

 «Урбан Сатчел» сумкаси

Мунозараларга сабаб бўлган энг қиммат  сумкалардан биридир.

Унда ғайриоддий кўриниш бор. Сумканинг нархи 154 376долларни ташкил этади.

 Лейбер қимматбаҳо атиргул сумкаси

Гап шундаки, ушбу дизайнернинг иши ҳали ҳам энг қиммат сумкалардан бири ҳисобланади. Лейбер қимматбаҳо атиргул сумка   ягона тур бўлиб, бу уни янада ноёб қилади. Ушбу ижодда 1106 олмос, 1169 сапфир ва 800 турмалин мавжуд бўлиб, улар уни дунёдаги энг қиммат аксессуарлардан бирига айлантирди.

Нархи 92 000 долларни ташкил қилади.

Фенди Селлериа сумкаси

Ушбу бренд бизни ҳайратга солади. Унинг ёрқин ранглари, мураккаб деталлари ва ҳатто нафис матолари ҳам сумкани бойитган. Буларнинг барчаси сиз учун махсус яратилгандек туюлади. Дизайнернинг ноёб маҳорати ва деталларга бўлган эътибори уни классик дизайнерлар сумкаси сифатида ажратиб туради. Унинг нархи 38 000 доллар.

 Гадино сумкаси

Ушбу сумка дастлаб жуда оддий кўринади. Аммо диққат билан қарасангиз, ундаги оқ олмосларни кўрасиз. Оқ олмос ва оқ олтин – бу сумкани қиммат қиладиган нарса. Ушбу сумканинг нархи 38 470 долларни ташкил қилади.

Ҳермес Аллигатор Констанс

Ушбу сумка экзотик аллигатор терисидан қилинган. Айнан шу омил уни ҳаяжонли, жозибали қилади ва шунингдек, жуда бойитади. Ўлчами 18 см гача ва нархи 13 200 долларни ташкил қилади.  

Аллигатор  сумкаси

Ушбу сумка ўзига хос тарзда ажойиб. Унда аллигатор терисидан ясалган юқори тутқич мавжуд. Унинг интерери кенг ва ўзгарувчан ёпилиш хусусиятига эга. Ушбу сумка нархи 51 129 доллар.

Худди шундай яна бир сумка Мореау Паирс Дилигенcе Cроcодиле Сатчел сумкаси. Ушбу сумка катта чўнтак ва иккита кичик ён чўнтакларга эга. Тутқичлар тимсоҳ териси билан қопланган, бу сумканинг кўринишини бойитади. Ушбу сумка Францияда ишлаб чиқарилган ва унинг нархи 44 000 долларни ташкил қилади.

Бу бир-биридан ажабтовур сумкалар ҳар бир аёлни ўзига ром этмасдан қўймайди. Тўғри, нархи жуда қиммат, лекин ушбу санаът асари жаҳоннинг энг дурдона дизайнерлик намоёнларидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг