Истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар қимматлашди
2022 йилнинг июнь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга ошган.
Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Йиллик ўсишда истеъмол нархлари индексининг ўсиш даражаси 12,2 фоизга етди.
2022 йилнинг июнь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,1 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари 0,9 фоиз ва аҳолига пуллик хизматлар 0,8 фоизга ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter