Фарғонада ҳам «тозалаш»: 22 киши, жумладан, MMA жангчиси ҳам қўлга олинди
Фарғона вилояти бўйича «криминоген муҳитда мавқега эга бўлган» 248 нафар шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда вилот ИИББ хабар бермоқда.
Жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларини аниқлаш бўйича ўтказилган 106 та тезкор қидирув тадбирларида жами 66 та жиноят аниқланган.
Жумладан, мазкур тадбирлар давомида, 4 кг 749 грамм гиёҳвандлик воситалари: 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда 41 та қурол, ўқ дорилар ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёлар олинди.
Шунингдек, 45 дона турли хил компьютер, телефон ҳамда диний адабиётлар қўлга киритилди.
Жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 37 нафар қидирувдаги шахслар ушланган.
Бундан ташқари, ўтказилган махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.
Мисол учун, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олтиариқ туманида гуруҳбозликка интилувчи икки гуруҳ вакиллари А.Рустамов ва Т.Мирзарахимов ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбозлар ва уларнинг издошлари қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни эса, спортнинг жанговар тури билан шуғулланган Ҳ.Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиб, фуқароларни товламачилик ва мулкларни бошқа йўллар билан талон-торож қилган А.Мамиров жиноят устида қўлга олиниб, тергов органларига топширилган.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Тошкент шаҳрида ҳам жиноят оламининг таниқли шахслари, жумладан, Бахтиёр Қудратуллаевнинг қўлга олингани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter