Дунёдаги энг катта пазл сотувга чиқарилди
Американинг фото маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компанияси «Дунёнинг 27 мўъжизаси» тарихидаги энг катта пазлни сотувга чиқарди. Бошқотирма 51 минг 300 та элементдан ташкил топган бўлиб, дунёга машҳур архитектура ёдгорликларига бағишланган, дея хабар берди «Insider».
«Ҳар бир тасвир дастлаб профессионал фотограф томонидан суратга олинган, сўнгра таҳрир қилиниб, юқори даражада сифатли чоп этилган», — деди улкан қадама яратувчиларидан бири.
Тўплам алоҳида қадоқланган 27 та бошқотирма, уларнинг ҳар бири 1900 фрагментдан иборат (тайёр ҳолдаги битта тасвирнинг ҳажми — 99 сантиметрга 61 сантиметр) ва афишалар.
«Дунё мўъжизалари» орасида қуйидагилар бор: Наср ал-Мулк масжиди ёки «Пушти масжид» (Эрон), Колизей (Италия), Боробудур (Индонезия); Эйфель минораси (Франция), Гиза эҳромлари (Миср) ва ҳоказо.
Пазллар бириктирилади. Фақат бунинг учун каттароқ жой керак. 51 300 қисмдан иборат қадама ҳажми тахминан 8,69 метрга 1,9 метрни ташкил этади.
Уни ҳозирча фақат АҚШда харид қилиш мумкин. Бундай бошқотирманинг нархи 500 доллар атрофида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter