Эйфель минораси чироқлари атайин ўчирилди
Парижда Байрутда фожиа қурбонлари хотирасига дунёга машҳур Эйфель минораси чироқлари ўчирилди. Ушбу қарорни Франция пойтахти мэри Анн Идальго қабул қилган.
Роппа-роса ярим тунда мамлакатнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири чироқларини ўчирди.
«Бу портлаш қурбонлари хотирасига кўрсатилган эҳтиромдир», — деб ёзган Париж мэри 5 август куни «Twitter»да.
Шунингдек, Идальгонинг маълум қилишича, Франция ҳукумати Ливанга 100 000 евро миқдорида шошилинч ёрдам юбориш ниятида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter