Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эйфел минорасининг рангини ўзгартиришмоқчи

Эйфел минорасининг рангини ўзгартиришмоқчи

Фото:«Xabar.uz»

Париж-2024 Олимпиадаси арафасида шаҳар рамзи бўлмиш Эйфел минораси қайта бўялади. Бу ҳақда «Time Out» хабар берди.

Эйфел минораси сўнгги марта 1968 йилда бўялган. Бўёқдан сўнг қўнғир занглаган кўринишдаги минора сарғиш-жигарранг тусда товланади — меъмор Гюстав Эйфелнинг васияти шу.

Париж Олимпиадасининг триатлон ва очиқ осмон остидаги сузиш баҳслари Эйфел фонида ўтади.

Колоризация ишлари миноранинг 19 қаватли эски бўёқларини кетказишдан бошланади — мақсад минорага тушадиган оғирликни камайтириш. Сўнг устидан 60 тонна янги бўёқ урилади.

Парижнинг «темир афсонаси» 2,5 миллионта бирлаштиргичлар билан қотирилган 18 мингта металл қисмдан иборат, уларнинг барчаси тозаланиб, қайта бўяб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг