Дублинда тартибсизликлар бошланиб кетди
Ирландия пойтахтидаги мактаб биноси ёнида болалар ҳужумга учрагач, кўчага чиққан намойишчилар билан полиция тўқнашди. Бу ҳақда Irish Independent нашри хабар берди.
Намойишчилар тажовузкорлик кўрсатиб, хавфсизлик кучларига ҳужум қила бошладилар, бир нечта автомобиллар, шаҳар автобуслари ва трамвайга ўт қўйдилар. Дублин марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди.
Бундан ташқари, намойишчилар пойтахтнинг энг машҳур кўчаларидан бири — О’Коннеллдаги бир нечта дўконларни ҳамда меҳмонхона биносини вайрон қилган. Улар хориж фуқароси жиноят содир этган бўлиши мумкинлигидан шубҳаланиб, муҳожирларга қарши чақириқлар қилишган.
Irish Independent нашрига кўра, расмийлар тартибсизликлар содир бўлган жойга ҳарбийларни юборган. Бироқ кейинчалик Ирландия мудофаа кучлари митингни бостиришда иштирок этмаганликларини маълум қилди.
Кейинчалик бош назоратчи Патрик Макменамин полиция норозиликларни бостиришга муваффақ бўлганини айтди. Унга кўра, 400 га яқин полициячи патруль хизматини давом эттирмоқда, бироқ вазият барқарорлашган. Тартибсизликлар натижасида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ бир қатор бинолар, полиция машиналари ва шаҳар транспортига моддий зарар етган.
Тартибсизликларга номаълум шахснинг ҳужуми натижасида 3 нафар бола ва мактаб ходими яралангани сабаб бўлган. Ҳужум қилган шахснинг муҳожир экани ҳақидаги миш-мишлар норозиликларни келтириб чиқарган.
Номаълум шахс 23 ноябрь куни тушдан кейин Дублин шимолида ўқувчилар бино ташқарисида саф торттганда тўсатдан уларга пичоқ билан ҳужум қилган. У мактаб ходими аралашувига қадар беш ёшли қиз жароҳатланган.
Аёл босқинчини ушлаб олади ва унинг ўзи ҳам жиддий пичоқ жароҳатларини олади. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Ҳужумчи яна икки болани жароҳатлашга улгурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter