Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги январь воқеаларида қанча қурбон берилди?

Қозоғистондаги январь воқеаларида қанча қурбон берилди?

Қозоғистон президентининг Олмаотадаги қароргоҳи. 2022 йил 10 январь.

Фото: ТАСС

Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар оқибатида 230 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 14 март куни парламентнинг қуйи палатаси мажлисида мамлакат бош прокурори Берик Асилов маълумот берди.

«Январь воқеаларида 230 киши ҳалок бўлди, шундан 19 нафари ҳарбийлар ва тартибни сақлаш ходимлари. Қурбонлар сони энг кўп Олмаотада — 139 киши», — деди бош прокурор.

Асиловга кўра, 20 киши отишмага йўлиққан тасодифий қурбонлар.

«Улар орасида отишмада қолиб кетганлар, тартиббузарлар қўлидан ўлганлар ҳамда блокпостларда ҳарбийларнинг талабини бажармаганлар бор», — таъкидлади Асилов.

Тартибни сақлаш ходимларидан тахминан 3,5 минг нафари жароҳат олган.

Қозоғистонда январнинг 1-санасида бошланган тинч намойишлар кейинчалик бутун мамлакатга кенгайиб, тартибсизликлар бошланиб кетганди. 7 январда вазият барқарорлашган, 19 январда бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилинганди. Ушбу воқеаларда 4,5 мингдан зиёд инсон жабрланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг