Дональд Трамп Ҳиллари Клинтонни президентлик пойгасига чорлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Демократлар партиясининг 2016 йилги президентилик сайловларидаги собиқ номзоди Ҳиллари Клинтонни яна президентлик пойгасига қўшилишга чорлади.
Бу ҳақда Трамп «Twitter»да ёзди.
I think that Crooked Hillary Clinton should enter the race to try and steal it away from Uber Left Elizabeth Warren. Only one condition. The Crooked one must explain all of her high crimes and misdemeanors including how & why she deleted 33,000 Emails AFTER getting “C” Subpoena!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 8 октября 2019 г.
«Коррупциялашган Ҳиллари Клинтон ўта сўлчи Элизабет Уоррендан имконияларни ютиб ва ўғирлаб олиш учун президентлик пойгасига қўшилиши керак, деб ҳисоблайман», — деб ёзди Трамп.
Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, фақат Клинтон хоним аввал бир нарсани тушунтириб бериши шарт — Давлат департаменти раҳбари бўлиб ишлаган пайти нега хизмат мақсадларида шахсий электрон почтасидан фойдаланган?
Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон, Дональд Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбати стенограммаси очиқланганидан сўнг, Трампни сотқин деб атаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter