Ҳиллари Клинтон ҳам Путинни Пётр Биринчи билан солиштирди
АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон «France Culture» билан суҳбатда ҳозир Украина ва Россия музокараларининг мавриди эмаслигини таъкидлади. Айни вазиятда Россиянинг «мағлубияти»гина якуний муваффақиятни таъминлайди, деди у.
Клинтон хоним Ғарб етакчиларига жанговар ҳаракатлар бас қилинганидан сўнг вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш имкони қолиши учун Россияни «пастга уриш керакмас»лигини уқтирган Франция президенти Эммануэл Макронни танқид қилди. Макроннинг позицияси «эскирди», Владимир Путин эса аллақачон қизил чизиқни кесиб ўтган, деди сиёсатчи.
Ҳиллари Клинтон интервью давомида Путинни Швеция ҳамда Болтиқ мамлакатлари билан узоқ уруш олиб борган Пётр Биринчи билан солиштирди.
Ёш тадбиркорлар ва кашшофлар билан учрашувда Владимир Путин ҳам ўзини император Пётр Биринчига тенглаштирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter