Байден Трампнинг қарори учун кечирим сўради
AҚШ президенти Жо Байден ўзидан аввалги давлат раҳбари, республикачи Дональд Трампнинг мамлакатни иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш ҳақидаги қарори учун халқаро ҳамжамиятдан узр сўради.
«Кечирим сўрамаслигим керак аслида, лекин AҚШ аввалги маъмурият даврида Париж келишувидан чиққани учун узр сўрайман», – деди Байден шу кунларда Глазгода ўтаётган иқлим конференциясида.
2017 йилда AҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп Вашингтон иқлим бўйича Париж келишувидаги иштирокини тўхтатишини маълум қилган эди. 2020 йилги президентлик сайловларида Трампни мағлуб этган Жо Байден инаугурациядан кўп ўтмай AҚШни шартномада иштирок этувчи давлатлар рўйхатига қайтариш ҳақидаги фармонни имзолади.
Конференция Глазгода 31 октябрдан 12 ноябргача давом этади. Тадбирлар дастурига кўра, расмий музокаралар билан бир қаторда, конференцияда жамиятнинг барча тармоқлари ва глобал иқтисодиёт қандай қилиб иқлимга оид улкан ҳаракатларга туртки бераётганига эътибор қаратилади.
Саммит давомида иссиқхона чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш масалаларига оид қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter