Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат сафарбарликда ҳалок бўлганларнинг қўмондонларини «отиб ташлаш»ни таклиф қилди

Депутат сафарбарликда ҳалок бўлганларнинг қўмондонларини «отиб ташлаш»ни таклиф қилди

Давлат Думаси депутати ва Уляновск вилоятининг собиқ губернатори Сергей Морозов сафарбар этилганларни олд қаторларда фронтга жўнатган қўмондонларни «отиб ташлаш»ни таклиф қилди.

Депутат Челябинск вилоятидан беш нафар заҳирачининг ўлими ҳақидаги хабарга шундай муносабат билдирган.

Собиқ губернатор сўзларига кўра, сафарбар қилинганларни фронтга жўнатган зобитларнинг «ҳарбий унвон тақиб юришга маънавий ҳуқуқи йўқ».

«Аввалига сафарбар этилган йигитлар пухта тайёргарлик кўриши, шундан сўнг уларни фронтга эмас, балки озод этилган ҳудудларга жўнатилиши айтилган эди. <...>  Инсон ҳаётига шундай муносабатда бўлиш мумкинми?», деб ёзган Морозов.

Шунингдек, Давлат Думаси мудофаа қўмитаси раҳбари, генерал-полковник Андрей Картаполов Россия Мудофаа вазирлигини танқидларга жавоб бермаётганликда айблаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг