Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дания Қуръонни ёқишни тақиқламоқчи

Дания Қуръонни ёқишни тақиқламоқчи

Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади.

Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда жума куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида адлия вазири Петер Хуммельгорд маълум қилди.

Хуммельгорднинг фикрича, муқаддас китобларга ҳужум қилишнинг ягона мақсади «нафрат уйғотиш ва нифоқ солиш»дир.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси ҳозирда мамлакатларнинг давлат байроқларини ёқишни тақиқловчи қонун билан бирлаштирилади, деди у.

«Қонун Қуръон ва Инжилни омма олдида ёқиб юборганларни жазолайди. Ушбу қонун фақат жамоат жойларида ёки кенгроқ муҳитга татбиқ этиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракатларга қаратилган бўлади», — деди вазир.

«Бу Дания дунёга етказмоқчи бўлган муҳим хабар», деди Дания ташқи ишлар вазири Лёкке Расмуссен қонун лойиҳасини шарҳлар экан.

Қонун лойиҳаси парламентга қачон тақдим этилиши ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ Швеция ҳукумати ҳам Қуръонни таҳқирлашга қарши қонун қабул қилмоқчи экани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг