Бурунди қамоқхонасида жуда кўп маҳбус ёниб кетди
7 декабрь куни эрталаб Бурунди пойтахти Гитега шаҳридаги қамоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат вице-президенти Проспер Базомбанзага таяниб, AFP маълум қилди.
Ҳодиса оқибатида яна 69 киши оғир тан жароҳати олган. Расмийларга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойи охирида қамоқхонада 1539 нафар маҳбус бўлган. Бир қанча гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин гавжум қамоқхонанинг бир қисмини бутунлай вайрон қилган, деб ёзади REGNUM.
Ёнғинни ўчириш учун еттита ўт ўчириш машинаси ва бир нечта тез ёрдам машиналари жалб қилинган. Полиция ва ҳарбийлар қамоқхонага олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, деб хабар беради kp.ru сайти.
Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Индонезиянинг Бантен провинцияси Тангеранг шаҳридаги қамоқхонадаги ёнғин оқибатида 40 га яқин одам ҳалок бўлган эди. Жабрланганлар ҳам бор, улар шифохонага ётқизилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter