Британиялик биологлар Робин Гуд дарахтини клонлашди
Олимлар сентябрь ойи охирида ноқонуний равишда кесилган Робин Гуд дарахтини жонлантириш ниятида, деб хабар бермоқда planet-today.ru нашри.
Буюк Британияда номаълум шахслар мамлакатдаги энг машҳур Робин Гуд дарахтини кесиб ташланганини Нортумберленд миллий боғи 28сентябрь, пайшанба куни ўзининг расмий сайтида маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.
Гап шундаки ушбу кесилган дарахтнинг ёши бир неча юз йилга тенг. У 1991 йилда «Робин Гуд: Ўғрилар шаҳзодаси» фильмида суратга олинганидан кейин машҳур бўлган. Афсонага кўра, Робин Гуднинг уяси Шервуд ўрмонидаги эман дарахтларидан бирида жойлашган эди, аммо суратга олиш учун улар Англия шимолидаги миллий боғдаги чинордан фойдаланишган. Ушбу чинор 2016 йилда Англияда «Йил дарахти» унвонини олган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, дарахт илдизидан қайта ўсиши мумкин. Aммо у аввалгидек улуғвор эмас, бошқача кўринишга эга бўлади. Қолган тўнкасидан битта катта эмас, балки бир нечта ингичка танаси бўй чўзади.
Британиялик олимлар чинорни қайтаришнинг яна бир йўли бор – генетик жиҳатдан бир хил дарахт яратиш. Бунга клонал кўпайиш деб аталадиган усул ёрдамида эришиш мумкин.
Ўсимликларни клонлаш ҳайвонларга қараганда анча осон. Улар бир нечта ҳужайрадан қайта ўсишга қодир. Микрокўпайтиришда олимлар бир неча минг майда намуналар олиб, уларни озуқа моддаларига бой муҳитда ўстирадилар. Шунингдек, улар илдиз ўсишини рағбатлантириш учун гормонлар билан даволашади.
«Бу митти намуналар кейинчалик мустақил тўлақонли ўсимликларга айланиши мумкин, уларнинг ҳар бири асл нусханинг мукаммал клонидир», деб тушунтирди жамоа.
Иккинчи йўл – майда қаламчаларни олиб, уни бир хил турдаги ёш дарахтга пайванд қилиш. Бундай ҳолда, кесишнинг юқори қисми генетик жиҳатдан намуна олинган дарахтга ўхшаш, аммо илдизлар генетик жиҳатдан бошқача бўлади.
Британиянинг тарихий диққатга сазовор жойлар ва табиий гўзаллик миллий жамғармаси вакиллари аллақачон асл нусханинг клонларини етиштириш учун ишлатилиши мумкин бўлган уруғлар ва қаламчаларни тўплашди. Шунингдек, улар томир оттириш усулини қўллаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter