Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия музейи 2019 йилнинг энг қадрли топилмасини эълон қилди

Британия музейи 2019 йилнинг энг қадрли топилмасини эълон қилди

Фото: «theguardian.com»

Британия музейи Норфолкда топилган 1100 йиллик қадимий ноёб тўғнағични ўтган йили Англия, Уэльс ва Шимолий Ирландия ҳудудида метоллдетектер ёрдамида топилган ва хазина сифатида эътироф этилган 1311 та буюм орасида энг қадрлиси деб тан олди, дея хабар берди «The Guardian».

Топилмалар орасида бронза даврига оид тилла билагузук ва танга ёрдамида рим император-узурпатори Караузий ҳақида кўпроқ маълумотлар ўрганилди.

Британия музейида антик давр билан шуғулланувчи Майкл Льюиснинг сўзларига кўра, айнан 1100 йиллик тўғноғич – ўтган йилги топилмалар орасида энг ноёби ва энг қадрлиси ҳисобланади.

«Бу ўша давр англосакс санъатининг ажойиб намунаси саналади. Ўшанда уни топган одам шу даражада ҳайратланганидан: наҳот бу қадимий тақинчоқ бўлса, деган. Ташқи кўринишидан Виктория давридаги буюмга ўхшайди», — деб изоҳалайди у.

Тўғнағич ўша даврнинг англосакс усулида ишланган. У ўсимлик манзаралари, геометрик шакллар ва жониворлар, жумладан, аждарҳо ва ит тасвирлари билан безатилган.

«Орқасида қулфча бўлиб, шу даражада яхши ҳолатда сақланганидан ҳозир ҳам тақса бўладигандек», – дейди эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг