Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Boeing компанияси 17 минг ходимини ишдан бўшатади

Boeing компанияси 17 минг ходимини ишдан бўшатади

Boeing компанияси 17 000 иш жойини қисқартиради, бу умумий ишчи кучининг 10 фоизини ташкил қилади, деб хабар берди Reuters.

Шунингдек, 777X самолётининг биринчи етказиб берилишини бир йилга кечиктиради, иш ташлаш натижасида компания учинчи чоракда 5 миллиард доллар зарар кўради.

«Ишдан бўшатишлар раҳбарлар, менежерлар ва ходимларга таъсир қилади», деди компаниянинг янги бош директори Келли Ортберг. У август ойида Boeingни қабул қилиб, касаба уюшмаси ва ходимлар билан муносабатларни тиклашга ваъда берганди.

Иш ташлаш бир ой олдин бошланган. Boeing компаниясининг Сиэтл ва Портленддаги 33 мингга яқин ходими, Халқаро аэрокосмик ва машинистлар уюшмаси аъзолари маошларини 40 фоизга оширишни талаб қилмоқда. Компания иш ҳақини 25 фоизга ошириш таклифи билан чиқди, бироқ у рад этилди.

Boeing раҳбари компаниянинг 737 МАХ самолёти билан боғлиқ муаммолари фонида ўзгарганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг