Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Boeing самолётидаги нуқсонлар ҳақида хабар берган иккинчи мутахассис ҳам тўсатдан вафот этди

Boeing самолётидаги нуқсонлар ҳақида хабар берган иккинчи мутахассис ҳам тўсатдан вафот этди

Spirit AeroSystems компаниясининг собиқ аудитори Жошуа Дин биринчилардан бўлиб 737 MAX лайнерларидаги нуқсонлар ҳақида раҳбарларини огоҳлантирган. У ўтган сешанба куни тўсатдан вафот этди.

Spirit AeroSystems компанияси Boeing самолётлари учун асосий компонентларни етказиб беради. Компания, хусусан, Alaska Airlines авиакомпаниясининг парвоз пайтида эшиги учиб кетган Boeing 737 MAX 9 фюзеляжи (корпуси)ни ишлаб чиқарган.

Диннинг қариндошлари Seattle Times газетасига маълум қилишича, 45 ёшли эркакнинг ўлимига келиб чиқиши номаълум касаллик сабаб бўлган.

Улар Дин камдан-кам касал бўлгани, соғлом турмуш тарзини олиб борганини айтишган.

Унинг холаси Керол Парсонснинг журналистларга айтишича, ўлимидан олдин Жошуа Дин икки ҳафтага яқин оғир аҳволда бўлган, бироқ шифокорлар уни қутқара олмаган.

Ўшнда Дин тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилади ва тезда касалхонага ётқизилади, чунки у нафас ололмай қолади.

Шифохонада жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, нафас олиши учун ўпкага трубка жойлаштирилди. Беморда пневмония, кейин эса бактериал инфекцияси пайдо бўлди. Унга кучли седатив дори берилди ва диализ (қон қуйиш пайтида қонни аппарат билан тозалаш) қилинди. Фойдасиз. Компьютер томографияси унинг инсультга учраганини кўрсатди, деди онаси.

Икки ой муқаддам самолётдаги нуқсонлар ҳақида маълумот берган яна бир мутахассис, корпорацияга қарши гувоҳлик берган Жон Барнетт ҳам фожиали тарзда вафот этганди.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, Барнетт ўз жонига қасд қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг