Бишкекда намойишчилар Атамбаев ва собиқ вазир Сапар Исаковни озодликка чиқарди
![Бишкекда намойишчилар Атамбаев ва собиқ вазир Сапар Исаковни озодликка чиқарди](https://static.xabaruz.com/crop/2/7/720_460_95_2740636807.jpg)
Кеча, 5 октябрь куни Бишкек марказида сайловларда республика парламентига кира олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди.
Намойишчилар Қирғизистон давлат хавфсизлик қўмитаси турмасида сақланаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳибсдан чиқаришган. Атамбаев деярли бир йилдан бери шу ерда сақланаётган эди. У коррупция, мансабини суистеъмол қилиш ва қатор жиноятларда айбланади.
Шунингдек, сўнгги маълумотларга кўра, 2017-2018 йилларда Қирғизистон бош вазири бўлган Сапар Исаков ҳам турмадан чиқарилган.
Исаков ҳам коррупция иши сабаб 18 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда бир кун олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, «Биримдик», «Мекеним Киргизстан», «Киргизстан» ва «Бутун Киргизстан» партиялари етарли овоз тўплай олган. Сайловда қатнашган 12 партиядан 11 таси натижаларни тан олмаган. Ҳукмрон «Биримдик» партияси эса қайта сайловлар ўтказишга рози бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter