Aлмазбек Aтамбаевга нисбатан чиқарилган 11 йиллик қамоқ ҳукми қайта кўрилади
Қирғизистон собиқ президенти Aлмазбек Aтамбаевга нисбатан қўлланилган 11 йиллик қамоқ жазоси бўйича ҳукм қайта кўриб чиқилади.
Бу ҳақда республика Олий судидаги манбага асосланиб, мамлакат ОАВлари ёзмоқда.
Қайд этилишича, иш сиёсатчи адвокатларининг талабига биноан Олий суд томонидан кўриб чиқилади.
Aтамбаев 2011—2017-йилларда Қирғизистон президенти бўлган. У 2019 йил июн ойида президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган ва коррупция иши бўйича ҳибсга олинган.
Шундан сўнг, Aтамбаев 2020 йил октябр ойида Бишкекдаги намойишчилар талабига кўра қисқа муддатга озодликка чиқарилган, бироқ бир неча кундан сўнг у яна ҳибсга олинган, унга Қирғизистон пойтахти марказида оммавий тартибсизликларни уюштирганлик бўйича янги айбловлар қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter