Алмазбек Атамбаев Қирғизистондан чиқиб кетди
Қирғизистон собиқ президенти Aлмазбек Aтамбаев Қирғизистондан Дубайга учиб кетди. Бу ҳақда унинг яқинлари Kaktus media нашрига маълум қилган.
Уларга кўра, бугун, 15 феврал куни Aтамбаев эрталаб соат 5 ларда Дубайга учиб кетган, ушбу шаҳардан Испанияга учади.
Aтамбаев билан бирга унинг ўғли, Бишкек шаҳар кенгаши депутати Қодир Aтамбоев ҳам учиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Олий суди Атамбаевга чиқарилган 11 йиллик қамоқ жазосини ҳукмини тўхтатган, унга хорижда даволанишга рухсат берилганди. Собиқ президентнинг ўзи хорижда даволаниши ва Қирғизистонга албатта қайтиб келишини айтан.
Эслатиб ўтамиз, 2011-2017 йилларда мамлакатни бошқарган раҳбар 2019 йил августида қўлга олинганди. Унга коррупция, жиноий авторитетга ёрдам бериш, ўз мансабини суистеъмол қилиш каби айбловлар қўйилганди. 2020 йил октябрдаги намойишлар фонида Атамбаев бир муддат озодликка чиқди, сўнгра яна қамалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter