Бир бола Путиндан «Газпром» ва «Роснефть» қимматбаҳо қоғозларини совға қилишни сўраганди...
Қирғизистонлик 7 ёшли мактаб ўқувчиси Россия Федерацияси президенти Владимир Путиндан «Газпром» ва «Роснефть» акцияларидан совға қилишини сўраганди, ёзмоқда «Argumenti.ru».
Кремль кўп куттирмай болакайга Тула пряникларини совға қилиб жўнатибди. Қолаверса, президент дастхати туширилган портрет билан термокружкани ҳам.
Воқеа ижтимоий тармоқларда ҳазилга айланиб кетди: «Мактаб ўқувчисига пряник, қолган халққа ...», хуллас, рус халқ мақоли янгича талқинда. Рунетдаги кўпчилик қарор тўғрилигига писанда қилган: бола бошидан тиланиб ўрганмасин, қолаверса, ўзга мамлакат фуқароси экан...
Нефть ва газ эса, конституцияда ёзиб қўйилганидек ва бир рекламада бот-бот такрорланганидек, рус халқининг мулки...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter